ПСЖ ёзда Дракслерни трансферга қўймоқчи
Ads

ПСЖ форварди Юлиан Дракслер яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида катта эҳтимол билан жамоасини ўзгартиради.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўрга парижликлар мавсумлар оралиғида 25 ёшли германиялик футболчи билан хайрлашишмоқчи. Таъкидлаш керакки, Дракслернинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси тугашига яна 2 йил бор.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дракслерга "Арсенал", "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед", "Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд каби жамоалардан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Юлиан Дракслер ПСЖ сафига 2017 йил “Вольфсбург”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 39та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол ҳамда 9та ассистга муаллифлик қилди.