ПСЖ ёзда Италия терма жамоаси аъзосини сотиб олмоқчи
ПСЖ клуби "Фиорентина" вингери Федерико Кьезани сотиб олишни кўзламоқда. Бу ҳақда Le10Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра парижликлар Италия терма жамоаси аъзоси ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин деб ҳисоблашмоқда. Ўз навбатида “бинафшаранглилар” ҳам ўз етакчисини таркибда олиб қолишга ва у билан шартномани 2024 йилга қадар узайтиришга ҳаракат қилишмоқда.
Маълумот учун, Кьеза жорий мавсум “Фиорентина” сафида жами 25 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 60 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар