ПСЖ ёзда Тухелга чиқиш эшикларини кўрсатади
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель ёзда жамоани тарк этади, дея ёзмоқда ESPN.
Манбанинг хабарига кўра, парижликлар раҳбарияти немис мутахассисга янги шартнома таклиф қилмоқчи эмас. Тухелнинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Манбанинг қўшимча қилишича, ПСЖ Тухель ўрнига Массимилиано Аллегри ва Маурисио Почеттино номзодларини кўриб чиқмоқда. Айни дамда икки мураббий ҳам ишсиз ҳисобланади.
Фикрлар