ПСЖ юлдузи "Барса"дан рад жавобини олди

ПСЖ клуби вингери Анхель Ди Мария ўз хизматларини "Барселона"га таклиф қилди. Бу ҳақда таниқли журналист Хави Мигель хабар берди. 

Хабарингиз бор, аргентиналик футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади ва у эркин агентга айланади. 

Ди Мария "Барселона"да ўйнаш нияти борлигини яширмай, каталонияликларга бу борада таклиф билан чиқди. Бироқ "кўк-анорранглилар" 34 ёшли футболчи билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган. 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда уни ўз сафига қўшиб олиш учун "Ювентус" асосий даъвогар бўлиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!