ПСЖ "Ювентус" ҳимоячиси билан музокаралар ўтказмоқда

ПСЖ клуби "Ювентус" ҳимоячиси Алекс Сандронинг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра парижликлар 28 ёшли бразилиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи. Бу Франция чемпионига 50 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, Алекс Сандро жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!