ПСЖ зудлик билан Манжукични сотиб олмоқчи

  • 28 август, 2019, 11:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ клуби Килиан Мбаппе ва Эдинсон Каванилар жароҳат олганидан сўнг, қолаверса, Неймарнинг жамоадан кетиши тобора ойдинлашаётган бир паллада ўзига зудлик билан янги ҳужумчи қидиришни бошлаб юборди.

Tecno

Италиялик журналист Жанлуки Ди Марцио тарқатган хабарга кўра парижликларнирнг бу борадаги эътибори "Ювентус" форварди Марио Манжукичга тушди. Шу боис улар хорватиялик ҳужумчини имкон қадар тезроқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Манжукич ўтган мавсум “Ювентус” сафида жами 33та ўйинда майдонга тушди ва 10та гол ҳамда 7та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг транфери эса 18 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!