ПСЖда Мбаппе атрофида янги можаро келиб чиқди
ПСЖ ҳимоячиси Преснел Кимпембе бош мураббий Кристоф Гальте уни огоҳлантирмасдан сардор ўринбосари вазифасини Клиан Мбаппега олиб берганидан норози эканини очиқ билдирди.
Кимпембе узоқ вақтдан бери ПСЖ сардори Маркиньоснинг ўринбосари ҳисобланади. Сўнгги учрашувда бу ҳимоячилар ўйинда қатнашмагани боис, сардорлик боғичи Килиан Мбаппега берилди.
Журналистлар бош мураббий Кристоф Галтьедан бу вазиятга изоқ беришни сўради. Унга жавобан Гальте Мбаппе масъулиятни ўз зиммасига олишга қодирлиги ва ёздан бери сардор ўринбосари эканини айтди.
Кимпембе эса, устозининг гапларига эътироз билдирди.
- Ўзим ҳақимда жуда кўп хабарлар ўқий бошладим. Ёлғон ахборотлар кўпайиб кетмаслиги учун ҳақиқий вазиятни очиқлайман. Мбаппе сардор ўринбосар этиб тайинлангани ҳақида клубда ҳеч ким мени огоҳлантиргани йўқ. Буларнинг бари ёлғон. Шунга қарамай, мен клуб қарорини ҳурмат қилишга мажбурман, - деди Преснел Кимпембе.
Фикрлар