ПСЖда пенальтини қайси футболчи тепиши маълум
ПСЖ ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Неймар ўртасидаги пенальти тепиш сабаб можаро келиб чиққанидан хабарингиз бор. "Монпьеле"га қарши ўйинда Мбаппе пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
Шундан кейин рефери яна бир марта 11 метрлик жарима белгилади ва бу сафар Неймар тўп қаршисига келди. Бу эса Килианга унчалик ёқмади.
Испаниянинг “Marca” нашри хабарига кўра, можарога барҳам берилган. Париж клуби устози Кристоф Галтье пенальти тепиш тартибини қуйидагича белгилаб берди: Килиан Мбаппе биринчи, Неймар иккинчи пенальти тепувчи этиб тайинланди. Агар икки ҳужумчи ҳам маълум сабабларга кўра зарба бера олмаса, пенальти тепиш Лео Мессига ишониб топширилади.
Фикрлар