ПСЖда тозалаш бошланди. Почеттино биринчи кимлар кетишини айтди

ПСЖ раҳбарияти Юлиан Дракслерни трансферга қўйди.

Германиялик футболчининг ўзи клубдан кетишни истамаяпти. Унинг шартномаси ярим йилдан сўнг якунланишига қарамай, парижликлар уни қиш ичи сотиб юбормоқчи.

Ҳозир жамоа спорт директори Леонардо янги бош мураббий Маурисио Почеттино билан кейинги ҳафта бўладиган учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Бўлажак йиғилишда раҳбарият клубнинг трансфер сиёсатини келишиб олмоқчи.

ПСЖ Юлиан Дракслердан ташқари яна бир ярим ҳимоячи – Леандро Паредесни ҳам жамоадан кетказиб юборади.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)