ПСЖда зиддият. Мбаппе Неймарни “чопяпти”

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб раҳбарияти бразилиялик юлдуз Неймарни тезроқ сотиб юборишини кутмоқда, деб хабар тарқатди Get French Football нашри.

Манбанинг таъкидлашича, Мбаппе ва унинг тарафдорлари клуб мутасаддиларидан ўтган йилнинг охирида ҳам Неймарни сотиб юборишни талаб қилган экан. Маълумотларга қараганда, ҳужумчиларнинг муносабати бузилган ва зиддият тобора кучайиб бормоқда.

Аслида Неймарнинг клуб хўжайинлари билан ҳам алоқаси кўнгилдагидек эмас. Улар бразилиялик ўйинчини ёзда сотиб юбормоқчи бўлди. Лекин Неймар жаҳон чемпионати олдидан формасини йўқотиб қўймаслиги учун кетишга кўнмади.

Қолаверса, Неймар ПСЖдан ҳар мавсумда 50 миллион евродан маош олмоқда. ПСЖлдан бошқа дунёнинг ҳеч бир жамоаси 30 ёшли футболчи учун ба қадар катта харажат қилмайди.

Мбаппенинг ўзи ҳужум чизиғида Неймардан кўра, Лионель Месси билан бирга тўп тепишни афзал кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!