ПСЖдан кетишга қарор қилган Мессининг кейинги манзили қаер?
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ёзги трансферлар ойнасида ПСЖни тарк этиши кутиляпти. Аввал хабар берганимиздек, у қарорини ўзгартирган.
Ҳаммаси Леонинг ПСЖ билан яна бир йиллик шартнома имзолашига қараб кетаётганди. Бироқ 35 ёшли футболчи "ЖЧ-2022"даги ғалабадан сўнг фикрини ўзгартирган.
Манбаларнинг хабар беришича, унинг кейинги манзили "Интер" Майами, "Ньюэллс Олд Бойз" ёки "Ал-Ҳилол" бўлиши мумкин.
Қайд этиш лозим, Мессининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади.
Фикрлар