ПСЖдан юриш! Мбаппега Неймарникидек маош таклиф этилди

ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппе фаолиятини бошқа клубда давом эттириши жаҳон ОАВ томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, франциялик футболчи Парижда қолиши мумкин. Клуб унга 5 йиллик янги шартнома ва йилига 36 миллион евро маош таклиф этмоқда. Бу сумма жамоанинг бошқа юлдузи Неймар ишлаб топадиган пул билан бир хил.

Килиан учун асосий даъвогар "Реал" бўлиб турибди. Футболчининг ўзи ҳам фаолиятини айнан "қироллик клуби"да давом эттиришни мақсад қилган. Аввалроқ, мадридликлар президенти Флорентино Перес 1 январга қадар Мбаппе трансферини ҳал қилмоқчилигини айтганди.

22 ёшли ҳужумчи Париж клуби сафида 182 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 136 гол ва 66 асисстни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!