ПСЖга Давид Алаба керак

  • 5 июль, 2018, 11:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган ПСЖ клуби "Бавария" ҳимоячиси Давид Алабага жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра парижликлар 26 ёшли австриялик футболчи билан жамоанинг қанот ҳимоясини сезиларли тарзда кучайтиришмоқчи. Таъкидлаш лозимки, ўз навбатида ПСЖ раҳбарияти ҳам Алабанинг трансфери осонликча амалга ошмаслигини сезиб турибди. Аммо шундан бўлсада, улар бунга уриниб кўришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” президенти Флорентино Перес Алабани Мадридга олиб келмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Алаба ўтган мавсум “Бавария” сафида жами 36та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!