ПСЖни биринчи тарк этадиган учта чемпион номи ошкор бўлди
Футбол инсайдери Фабрицио Романо ёзги трансфер ойнасида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Пари Сен-Жермен”ни тарк этиши мумкин бўлган уч нафар футболчи номини ошкор қилди.
- Ли Кан Ин ва Гонсалу Рамуш кўпроқ ўйин вақтига эга бўлиш учун ПСЖни тарк этишни режалаштирмоқда. Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳар икки футболчи бўйича бир неча ойдан бери музокаралар олиб бормоқда ва бошқа вариантлар ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, дарвозабон Люка Шевальенинг вазиятига ҳам эътибор қаратиш керак, - деб ёзди Романо X ижтимоий тармоғида.
Ярим ҳимоячи Ли Кан Ин ва ҳужумчи Гонсалу Рамуш 2025-2026 йилги мавсумда ПСЖ сафида мос равишда 39 ва 45 та ўйин ўтказди. Аммо иккаласи ҳам парижликлар сафида энг кўп дақиқа ўйнаган 15 нафар футболчи қаторига кирмайди. Шевалье эса мавсумнинг иккинчи қисмида асосий таркибдаги ўрнини Матвей Сафоновга бўшатиб берган.

Фикрлар