ПСЖнинг 16 ёшли Ямалга 200 миллион таклиф қилгани ростми?

"Барселона" футболчиси Ламин Ямалга топ клублар жиддий қизиқиш билдираётганидан хабарингиз бор. 16 ёшли футболчи жорий мавсум ажойиб ўйинлари билан мутахассислар эътиборини қозона олди. 

Аввалроқ, турли манбаларда Ямалга ПСЖ клуби 200 миллион евро таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ таниқли инсайдер Фабрицио Романо бу маълумотларни рад этди. 

Эслатиб ўтамиз, Ламин ушбу мавсум "Барса" сафида умумий 37 баҳсда 6 гол ва 7 ассист муаллифи бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!