
ПСЖнинг 3 футболчиси “Барселона” йирик ҳисобда мағлуб этилганидан 9 ой ўтиб фарзандли бўлди
Ўтган мавсум ЕЧЛ 1/8 финалининг илк ўйинида ПСЖ клуби “Барселона”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Қизиғи, 14 февраль санасида бўлиб ўтган ушбу баҳсдан 9 ой ўтиб, парижликларнинг 3 нафар футболчиси фарзандли бўлди.
Кеча Лукас Моура ҳамда Маркиньослар фарзандли бўлишди. Бундан икки ҳафта олдин эса Анхель Ди Мария ҳам фарзандли бўлган эди.
Фикрлар