ПСЖнинг асосий футболчиларидан бири

ПСЖ ярим ҳимоячиси Леандро Паредес УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг илк турида “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳсда жамоасига ёрдам беролмайди.

L'Equipe нашрининг хабар беришича, аргентиналик футболчи Франция чемпионатининг ўтган турида “Ним”га (4:0) қарши учрашувда сонидан жароҳат олган. У шу куни 10-дақиқадаёқ захирага олинган эди.

ПСЖ – “Манчестер Юнайтед” учрашуви 20 октябрь куни бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)