ПСЖнинг асосий ҳужумчилари сафга қайтишди

ПСЖ клуби Франция чемпионатининг 10-туридан ўрин олган “Ницца”га қарши ўйин учун ўз қайдномасини эълон қилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу ўйинда жамоанинг асосий ҳужумчилари - Эдинсон Кавани ва Килиан Мбаппелар ҳам иштирок эта олишади.

ПСЖ: Марчин Булка, Эдинсон Кавани, Эрик Максим Шупо-Мотинг, Анхель Ди Мария, Абду Диалло, Андер Эррера, Мауро Икарди, Преснель Кимпембе, Левен Курзава, Маркиньос, Килиан Мбаппе, Лоик Мбе Со, Тома Менье, Кейлор Навас, Леандро Паредес, Серхио Рико, Пабло Сарабия, Тиаго Силва, Марко Верратти.

Маълумот учун, “Ницца” – ПСЖ учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Минбар

Барча блоглар