ПСЖнинг “қилиғи” Мессини қўрқитиб қўйди

Лионель Месси фаолиятини Каталонияда давом эттиришга мойиллигини билдира бошлади. Шунга қарамай, аргентиналик юлдуз бир қарорга келишга шошилмасдан, 7 март куни “Барселона” президентлиги учун бўладиган сайлов натижасини кутмоқчи.

Marca нашрининг хабар беришича,  Мессининг режаси ўзгаришида асосий омил сифатида Бартомеунинг клуб бошқарувидан кетгани эътироф этилмоқда. Бундан ташқари, Леони ўз сафида кўришни истаётган ПСЖ турли усуллар билан унга таъсир ўтказишга ҳаракат қилаётгани ҳам ҳужумчига ёқмаяпти.

Парижликлар таниқли футболчилар ва машҳур шарҳловчилар орқали Месси ПСЖга ўтиши керак, деган ғояни тарғиб қилмоқда. Хусусан, яқинда France Football нашри муқовада Мессининг ПСЖ формасидаги суратини эълон қилгани футболчининг ғазабини қўзитган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар