ПСЖнинг собиқ футболчиси Саудия клубига кўчиб ўтиши мумкин
"Краснодар" клуби ярим ҳимоячиси Гжегож Криховяк фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин.
Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 32 ёшли польшалик футболчининг хизматларига "Ал-Шабаб" клуби жиддий қизиқиб қолган. Манбага кўра, бу борада томонлар ўртасида музокаралар аллақачон бошлаб юборилган.
Криховяк араб клубидан аниқ таклиф олган ва якуний қарорга келиб олиш учун улардан вақт сўраган.
Эслатиб ўтамиз, “Севилья” ва ПСЖ клубларинингг собиқ футболчиси ҳисобланган Криховяк ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Грециянинг АЕК клубида ўтказди.
Фикрлар