ПСЖнинг собиқ устози
Ads

ПСЖ клуби собиқ бош мураббийи Лоран Блан Франция чемпионатида иш бошлаши мумкин.

RMC нашри тарқатган хабарга кўра “Ренн” клуби 51 ёшли мутахассиснинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Боиси, жамоа раҳбарияти амалдаги бош мураббий Кристиан Гуркюффнинг хизматларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти ва тез орада уни истеъфога чиқаришни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, “Ренн” чемпионатнинг ортда қолган 10та туридан сўнг 9 очко тўплаган ҳолда 15-ўринни эгаллаб турибди.