ПСЖнинг яна бир аргентиналик футболчиси "Ювентус"га ўтиши мумкин
“Ювентус” клуби раҳбарияти эътиборини ПСЖ ярим ҳимоячиси Леандро Паредесга қаратди.
Le10Sport нашри хабарига кўра, парижликлар футболчини қўйиб юборишга тайёр, фақатгина бу борада Турин клуби билан трансфер нархи келишиб олинса бас. Франция чемпиони аргентиналик футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Трансфермаркт портали талқинига кўра эса унинг нархи 17 млн еврони ташкил қилмоқда.
Леандро ПСЖга 2019 йил “Зенит”дан кўчиб ўтган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Парадес ўтган мавсум Франция чемпионатида жами 22 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйган.
Фикрлар