ПСЖнинг яна бир футболчисида коронавирус аниқланди

ПСЖ ҳимоячиси Тило Керернинг COVID-19 га топширган тести мусбат натижа берди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда. 

Шу тариқа, 24 ёшли футболчи карантин остига олинди ва жамоасининг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади. Эслатиб ўтамиз, парижликларнинг яна бир футболчиси Рафинья Алькантара ҳам ушбу вирусдан даволанмоқда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)