ПСВ топ клублар қизиқишига сабаб бўлаётган мексикалик ҳужумчисини қанчага сотмоқчи?
Ads

Голландиянинг ПСВ клуби ҳужумчиси Ирвинг Лосано кўҳна қитъанинг бир қатор грандлари қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли мексикалик футболчига Каталониянинг «Барселона» клуби асосий даъвогар бўлиб турибди. Аммо, Лосанони шунингдек «Ювентус», «Ливерпуль», «Арсенал» ҳамда «Эвертон» каби жамоалар ҳам ўз сафида кўрмоқчи.

Таъкидлаш керакки, Лосанонинг эйндховенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.  ПСВ эса уни 40 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Маълумот учун, Лосано ПСВ сафига 2017 йилнинг ёзида “Пачука” клубидан 8 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.