Пуч янги мураббий ҳақида нималар деди?
"Барселона" ярим ҳимоячиси Рики Пуч "Гранада" (1:0) га қарши ўтказган учрашувидан сўнг, ўз фикрларини билдирди.
Сизга Вальвердедан кўра, кўпроқ Сетьен ёқадими?
"Агар футбол ўйналса, мен доим хурсанд бўламан. Сетьенга ўйнаш ёқади ва биз мамнунмиз.
У менга эркин ўйнашни, тўпни йўқотмасликни ва кучли прессинг уюштиришимни айтди."
Сизнинг ҳаракатингиздан сўнг, гол урилди.
"Тўпни олиб қўйганимдан кейин, бошқа муҳим элементлар ҳам содир бўлди. Масалан, Видаль ажойиб ҳаракат қилди. Жамоамиз ягона! Биз ғалабага ҳақли эдик. Биз мамнунмиз, ғалаба бизга куч бағишлайди.
Асосий жамоада қоламанми? Мен одатий тарзда ҳар йилгидек машғулотларда шуғулланаман. Агар менга "Барселона Б" клубига қайтишимни айтишса, мен буни бажараман ва бунгача қандай ўйнаган бўлсам, шундай давом этаман," - деди Пуч.
Фикрлар