Пул ишлайман! Англиялик юлдуз барибир Саудияга кетмоқчи
«Астон Вилла» ҳужумчиси Олли Уоткинс Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоасига ўтиш орқали карьерасини давом эттиришни истамоқда.
The Athletic нашрининг хабар беришича, англиялик футболчи бирмингемлик клуб раҳбариятини Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиш ниятидан хабардор қилган. Маълумотларга кўра, «Ал-Ҳилол» Уоткинс учун тахминан 45 миллион фунт атрофидаги тўртинчи таклифини йўллаган, аммо «Астон Вилла» яна бир бор рад жавобини берган.
Олли Уоткинс 2020 йилдан бери «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У бу клубка «Брентфорд» таркибидан кўчиб ўтган. Шу вақт ичида бирмингемликлар сафида барча мусобақалар доирасида 278 ўйин ўтказиб, 108 та гол урган ва 47 марта ҳамкасбларига голли пас йўллаган.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган, унинг бозор қиймати эса тахминан 25 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар