Пул керак: “Барса” энг ёрқин юлдузларини сотади
“Барселона” раҳбарияти молиявий инқироз таъсирини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотиб юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Tribal Football нашри маълумот тарқатди.
Унга кўра, каталонияликлар ёзги трансферлар вақтида Гави ёки Педрини трансферга қўйиши мумкин. Ҳар икки ўйинчининг трансфер суммаси 100 миллион евро атрофида баҳоланмоқда ва уларга харидор кўп.
19 ёшли Гави жорий мавсум 11 та учрашувда иштирок этиб, битта гол урди. Педри эса, атиги икки марта майдонга тушган бўлса-да, голлари ҳисобини очиб қўйган.
Фикрлар