Пули йўқ “Барса” 110 миллион еврога ҳужумчи олмоқчи

“Барселона” молиявий муаммоларга қарамай, яна бир катта трансферни амалга оширмоқчи. Fichajes нашрининг ёзишича, каталонияликлар ҳужум чизиғини “Бавария” вакили Жамол Мусиала ёрдамида кучайтирмоқчи.

Бу ташаббус Хави Эрнандесдан чиқди. Испаниялик мутахассис Жамол яқин келажакда дунёнинг энг зўр футболчиларидан бирига айланишига ишонмоқда.

20 ёшли футболчи “Бавария” асосий таркибида 2020 йилдан бери ўйнаб келади. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача тузилган.

Трансфер экспертлари Мусиалани 110 миллион еврога баҳоламоқда. Жамол жорий мавсум чемпионлик билан тугаган Бундеслига баҳсларида 33 та ўйинда 12 та гол ва 10 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!