Пулишич АҚШ терма жамоаси тарихидаги энг ёш сардорга айланди

Хабарингиз бор кеча АҚШ терма жамоаси ФИФА кунлари муносабати билан Италияга қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Шу куни океан орти терма жамоасини “Боруссия” Дортмунд хавбеки Кристиан Пулишич сардор сифатида бошлаб тушди. Эътиборлиси, 20 ёшли футболчи шу тариқа АҚШ терма жамоаси тарихидаги энг ёш сардорга айланди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ кечаги баҳсда Италияга 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди.