Пулишич фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин
"Челси"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич Италия чемпионатига ўтиши мумкин. "Calciomercato " нашрининг ёзишича, америкалик футболчига Миланнинг "Интер" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Нерадзуррилар" ёзги трансфер ойнасида футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради.
"Transfermarkt" портали Кристианни 38 миллион еврога баҳоламоқда. 24 ёшли футболчининг "аристократлар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Пулишич жорий мавсум Англия премьер-лигасида 16 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта ассистга муаллифлик қилди.
Фикрлар