Пхёнчхан-2018: Кучли шамол сабаб гигант слалом қолдирилди

Пхёнчхан Олимпиадаси давомида учраб турган кучли шамол мусобақани бир маромда ўтказишга ва спортчиларнинг натижасига салбий таъсир кўрсатаётмоқда. 

Бугун эрталаб ўтказилиши керак бўлган аёллар ўртасида гигант слалом баҳси кучли шамол сабаб бошқа кунга қолдирилди. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, беллашув 15 февраль куни бўлади. Агар шамол пасаймаса, бугун ўтиши керак бўлган биатлон пойгалари ҳам қолдирилиши мумкин. 

Мусобақа ташкилотчилари 14 февралгача шундай кучли шамол бўлишини маълум қилишган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!