Пьянич "Интер"га ўтиши мумкин

  • 24 июля, 2021, 19:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич клубдан кетишга жуда яқин турибди.

Tecno

Diario AS тарқатган хабарга қараганда, босниялик футболчининг хизматларига "Интер" ҳам қизиқа бошлаган. “Нерадзуррилар” “Евро-2020” пайтижа юрак хуружига учраган ва айни дамда даволанаётган Кристиан Эриксенга ўринбосар қидиришмоқда. Улар бу борада айнан Пьянич номзодини ҳам кўриб чиқишмоқда.

Миралемнинг ўзи "Ювентус"га қайтмоқчи. “Кекса синьора”га қайтган Массимилиано Аллегри ҳам уни таркибга қайтаришни истамоқда.

"Барселона" раҳбарияти Пьянич билан тезроқ хайрлашмоқчи. Боиси жамоанинг мураббийлар штаби уни янги мавсум режаларига киритмаяпти.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию