Пьянич: Менга Куман билан ишлаш ёқяпти

"Барселона" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич каталонияликларнинг янги устози Рональд Куман қўл остида ўйнаш унга ёқаётганини айтди.

“Куман менга ишонч бағишлади. У менга ўзимдек бўлишим кераклигини айтди. Биз мавсум стартига пухта тайёргарлик кўряпмиз. Бунга тўлиқ тайёр бўлишимизга ишонаман. “Барселона”даги дебютимни эса мухлислар олдида ўтказишни хоҳлардим”, - дейди босниялик футболчи.

30 ёшли Пьянич “Барселона”га шу ёз “Ювентус”дан кўчиб ўтди. Каталонияликлар Ла Лиганинг илк турини 27 сентябрь куни ўз майдонида “Вильярреал”га қарши ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)