Пьянич тиббий кўрикдан ўтиш учун Барселонага йўл олади

“Ювентус” хавбеки Миралем Пьянич тез орада тиббий кўрикдан ўтиш учун Барселонага жўнаб кетади. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлука ди Марцио хабар тарқатмоқда.

30 ёшли босниялик футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтса, шундан сўнг “Барселона” билан шартнома имзолайди. Айтиш керакки, унинг ўрнига каталонияликлар ярим ҳимоячиси Артур Мело Туринга йўл олади.

Пьянич “Ювентус” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 24 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)