Пьянич ва яна бир футболчи машғулотларни бошлади

"Барселона" матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳимоячи Жан-Клер Тодибо ва ярим ҳимоячи Миралем Пьянич COVID-19дан тўлиқ фориғ бўлди ва машғулотлар жараёнини бошлади. Иккала футболчи ҳам якка тартибда машқлар ўтказди.

Тодибо 2019 йили "Тулуза" клубида 1 млн евро эвазига харид қилинганди ва Каталония клуби сафида 5 та учрашув ўтказган. 2019/20 йилги мавсумни ижара асосида "Шальке" клубида ўтказди.

Пьянич ушбу мавсум "Ювентус"дан "кўк-анорранглилар" таркибига келиб қўшилди. 30 ёшли футболчининг трансфери испанияликлар учун 60 млн еврога тушди. У ўтган мавсум Турин клубида 43 та баҳс ўтказиб, 3 та гол урди ва яна 8 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!