Пьяничнинг қачон "Барселона"га қайтиши мумкинлиги маълум бўлди
Мавсумни "Бешиктош" сафида ижарада ўтказаётган ярим ҳимоячи Миралем Пьяничнинг Туркиядаги сафари эрта қариши мумкин.
Sport.es нашри тарқатган хабарга қараганда, клуб мураббийлар штаби 31 ёшли босниялик футболчининг ҳаракатларидан қониқиш хосил қилмаяпти. Агар вазият тез орада ўзгармаса, турк клуби ижара шартномасини бекор қилади ва Миралемни январда "Барселона"га қайтариб юборади.
Пьянич жорий мавсум "Бешиктош" таркибида жами 11 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар