Қачон чорлов бўлади?
“Ювентус” плеймейкери Миралем Пьянич кўплаб жамоалардан таклиф олаётганига қарамай, уларнинг барини рад этмоқда.
30 ёшли футболчи фақатгина “Барселона”га ўтиши мумкинлигини таъкидлаб, ПСЖ ва “Челси” таклифларини қабул қилмади.
“Барселона” эса Пьянич борасида туринликлар билан келиша олмаяпти. Тўғрироғи, “Ювентус” ўз футболчиси ўрнига Артурни сўрамоқда. Бразилиялик футболчи эса А Серияда ўйнашни истамаяпти.
Фикрлар