
Қадрдон клуб Неймардан юз ўгирди
“Ал-Ҳилол”дан кетишни мақсад қилган Неймар “Барселона”га қайтишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда журналист Виктор Наварро хабар берди.
Манбага кўра, бразилиялик юлдузнинг агентлари унинг хизматини собиқ клубига таклиф бир неча бор таклиф қилган.
Неймар Европага келган даврда “Барселона”да тўрт йил фаолият юритганига қарамай, қадрдон жамоаси раҳбарияти уни ортга қайтаришга кўнмади.
“Барселона” 2017 йили Неймарни ПСЖга трансфер қилганди. Ўшанда ҳужумчи учун тўланган 222 миллион евро ҳали ҳамон жаҳон футболида энг қиммат трансфер бўлиб турибди.
Неймар 2023 йили Саудия Арабистонига кўчиб ўтди. “Ал-Ҳилол” машҳур юлдуз учун ПСЖга 90 миллион евро бадал пули тўлаган. Бир мавсум учун юз миллион евродан кўпроқ маош олаётган Неймар янги жамоасига келганидан бери атиги еттита учрашувда майдонга тушди холос.
Саудияликлар бу трансфердан куйган ва тезроқ бесамар қимматбаҳо ўйинчидан қутилишга ҳаракат қиляпти.
Фикрлар