Қанча сарфлаб қўйдинг, Пеп? (Топ-10)

Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали трансферларга кўп пул сарфлаган мураббийлар рейтингини ишлаб чиқди.

Унга кўра, энг серхаражат мураббий Хосеп Гвардиола экан. “Барселона”, “Бавария” ва “Манчестер Сити”ни бошқарган испаниялик мутахассис янги ўйинчилар учун икки миллиард евродан кўп маблағ сарф қилган.

Энг кўп пул харажати қилган мураббийлар ўнлиги қуйидагича кўриниш олди:

Хосеп Гвардиола: 78 трансфер, € 2,04 млрд;

Жозе Моуринью: 118 трансфер, € 1,86 млрд;

Карло Анчелотти: 95 трансфер, € 1,62 млрд;

Массимилиано Аллегри: 113 трансфер, € 1,4 млрд;

Диего Симеоне: 82 трансфер, € 1,21 млрд;

Мануэль Пеллегрини: 96 трансфер, € 1,2 млрд;

Томас Тухель: 71 трансфер, € 1,19 млрд;

Антонио Конте: 93 трансфер, € 1,17 млрд;

Маурисио Почеттино: 57 трансфер, € 1,15 млрд;

Юрген Клопп: 85 трансфер, € 1,13 млрд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!