Қанот ҳимоячиларининг бенефисига айланган баҳсда, "Бавария" ғалаба қозонди

Германия Бундеслигасининг 24-турдан ўрин олган "Бавария" - "Аугсбург" ўйини ўз якунига етди.  Мюнхенда бўлиб  ўтган тўқнашув 5:3 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. 

"Бавария" иккинчи дақиқадаёқ тезкор гол қабул қилиб олди. Сўнг майдон эгалари кетма-кет ҳужум уюштирди: Дастлаб Канселу 15-дақиқада ҳисобни тенглаштиран бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб, Павар жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи таймнинг ярмидан ўтганда Бенжамин яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Сане 45-дақиқада гол уриб, ҳисобни 4:1 ҳолатга келтирди.

Иккинчи таймда "Аугсбург" футболчиси Мергим пенальтини голга айлантириб орадаги фарқни қисқартирди. 74-дақиқада "Қизиллар" ўнг қанот ҳимоячиси Алфонсо Девис ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Ўйинга қўшиб берилган сонияларда Ирвинг Кардона Зоммер дарвозасига аниқ зарба бериб, гол урди.

Шу тариқа Нагелсман шогирдлари чемпионат турнир жадвалида 52 очко билан вақтинчалик пешқадамга айланиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!