"Қароқчи" нинг кейинги ўлжаси маълум

  • 14 ноябрь, 16:03
  • 0
  • MMA

"Шара Буллет" ёки мухлислар "қароқчи" лақаби билан атаётган Шарабутдин Магомедовнинг кейинги рақиби маълум. Бу ҳақда унинг менежери Ризван Магомедов хабар қилди.

“Шара навбатдаги жангини 1 февраль куни Саудия Арабистонида ўтказади. Рақиб Майкл Пейж бўлади", - дея Магомедовнинг сўзларини келтирди "TACC".

Эслатиб ўтамиз, россиялик сўнгги жангини "UFC 308" турнирида ўтказиб, Армен Петросянни 2-раунд нокаутга учратганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!