Қаршиликлар “Навбаҳор” мухлисларини ортда қолдиришди. Жиззахда ҳам ишқибозлар сони кўпаймоқда
Ads

10-11 август кунлари Суперлиганинг 16-тури ўтказилди. SPORTS.uz сайти анъанасига содиқ ҳолда тур мухлисларини тақдим этади.

Тур ўйинига жами 41611 томошабин ташриф буюрди. Бу бир учрашувга ўртача 5944ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Қашқадарёдаги “Насаф” – “Бунёдкор” беллашувида қайд этилди - 8756.

Энг кам ишқибозлар Тошкент вилоятида. “Металлург” – “Андижон” баҳсини 2357 ишқибоз бевосита ўйингоҳдан томоша қилди.

Эътиборлиси, аввалги турда ҳам энг кўп мухлис Қаршида, энг ками Тошкент вилоятида кузатилганди.

Намангандаги "Навбаҳор" – АГМК қарама-қаршилигидаги мухлислар қаршиликларни ортда қолдира олмагани эътиборга молик. “Лочинлар”нинг охирги пайтдаги салбий натижалари сабаб уй ўйинларига томошабинлар сони камайиб бормоқда.

Жиззахда ишқибозлар сони ортиб боряпти, ҳудди жамоанинг натижалари каби.

Қуйида 16-турда энг кўп мухлислар ташриф буюрган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

«НАСАФ» - «БУНЁДКОР» 3:1. 8756 томошабин

«НАВБАҲОР» - АГМК 0:1. 7215 томошабин

«СЎҒДИЁНА» - «ҚИЗИЛҚУМ» 1:0. 7002 томошабин

«ПАХТАКОР» - «БУХОРО» 5:0. 6781 томошабин

«ДИНАМО» - «ҚЎҚОН-1912» 0:1. 5900 томошабин

«СУРХОН» - «ЛОКОМОТИВ» 1:1. 3600 томошабин

«МЕТАЛЛУРГ» - «АНДИЖОН» 0:2. 2357 томошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shaxboz Bekmurodov
18/08/2019 12:23
haqiqatdan, ko‘b muhlislar belitsiz kirgandi ular hisoda yo‘q Qashqadaryoda muhlislik darajasi ancha yuqori chunki o‘yin toza halol o‘yin kursatadi.NASAF paxta o‘yinda Nasafchilarga omad, paxtachilarga insof tilab qolaman sudiyani va boshqa shaxslarni aralashtirmay o‘yin qilishsinda.
&
Dima Muratov
14/08/2019 21:50
Nasaf -Pahtakor uyinida rekord darajada muxlislar kiradi.
Chunki Toshkentda Nasaf pahtani jonini olgandi (Asimov qaxramonlik kirsatgan uyinda) ...
Qarshida Kamida 2 ta gol urishi aniq Nasaf.
Chunki yosh Nasafchilar bu uyinni intizorlik bn kutib turushibdi...
&
Ravshanov Nuriddin
12/08/2019 22:30
Насаф иштирокидаги уйинларни хам ТВ дан курсатинглар. Кеча стадиондан келиб куролмадик. Марказий уйин эдику ахир
&
inesta
12/08/2019 19:34
Bu albatta navbahor oyinidan kelip chiqip muxkislar kirmagan lekin baribir namanganda futboli fanatlari n1
&
Фан
12/08/2019 16:44
Пахтакор-79 - СССР учрашувини ма'лум сабабларга кура куриш насиб килмади.
Стадион лик тулдими йукми.
Ишкилиб собик СССР мухлисларига кулгуга колмаган булсак булди.
Davron Jenjayev
12/08/2019 16:39
Nasaf uyinida kursatilgandanm kura kup odam kirgandickipchilik beletsiz kirgandi
Farhod Komilov
12/08/2019 16:20
Oldin konchelski muminjonov borligada stadionimiz pachti tular edi uyin qovuwmasa wu kirvotganlaram ne xuyya kirmaymiz xokimga muclislar iltimosnoma junatgan agar uwqasa muxlislar buyicha yana nomer 1 buladi
Абдусамат Жураев
12/08/2019 15:48
Кейинги тур Андижонда 5 та уради навбахорга эсиз увол сандака уйинчилага
&
МЮ
12/08/2019 15:26
Навбахор Шундай уйнашда давом этса.Кегинги уйинларни хоким билан жоржни узи куради