Қашқадарё вилояти ҳокими "Насаф" футболчилари билан учрашди
Бугун жамоамиз Ўзбекистон Суперлигасида ўз юришини бошлайди. Мавсум старти арафасида Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Муротжон Бердиалиевич Азимов “Насаф” футбол клубининг қароргоҳига ташриф буюриб, мураббийлар штаби ва футболчилар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида вилоят раҳбари “Насаф” футбол клубининг нафақат Қашқадарё вилояти, балки республика миқёсида ҳам муҳим ўрин тутишини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, клуб келгусида ҳам Ўзбекистон миллий ва ёшлар терма жамоалари учун иқтидорли футболчиларни етказиб берувчи асосий таянч база сифатидаги фаолиятини давом эттиришига ишонч билдирди.
Якунда Муротжон Азимов жамоага янги мавсумда муваффақият, омад ва юқори натижалар тилади.
Фикрлар