Қашқадарёлик футбол мухлислари диққатига!

Ўзингизга маълум, эртага Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида “Локомотив” – “Насаф” жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги-2016 финал учрашуви бўлиб ўтади.

Чипталар сотуви бир неча кун аввал Қарши шаҳридаги “Марказий” стадион кассалари орқали сотуви ташкил этилди ва 28 ноябр куни тўхтатилди. Шунга қарамасдан, чипта харид қилишга улгурмаган мухлислардан кейинги пайтда жуда кўп мурожаатлар бўлмоқда.

Талаб ва истакларни инобатга олиб, ташкилотчилар томонидан Қашқадарёлик мухлислар учун яна чипталар сотувини ташкил қилинмоқда.

Демак, эртага яъни 30 ноябр чоршанба куни Самарқанд шаҳридаги KORZINKA супермаркети автотураргоҳида айнан Қашқадарёлик футбол ишқибозлари учун стадионнинг 13 ва 14 секторларига чипталар сотуви  ташкил қилинади.

Эслатиб ўтамиз, чипталар нархи 10 000 сўмдан.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!