Қатар бош мураббийи : "Эртага жисмоний ўйин бўлади"

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги чорак финалида Қатар билан куч синашади. Бугун ўйин олди матбуот анжумани ўтказилди. Унда Қатар терма жамоаси устози Бартоломе Маркес иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.

"Футболчиларда ҳеч қандай салбий босим йўқ, уларда яхши мотивация бор ва ғалаба қозонишимизга ишонамиз. Бу жуда қийин ўйин бўлади ва бизнинг фойдамизга ижобий ҳал бўлади деб ўйлайман.

Биз чорак финалга ажойиб формада етиб келдик, кетма-кет тўртта ўйинда ғалаба қозониб, етти марта гол урдик ва бир марта гол ўтказиб юбордик. Йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ, эртага боримизни берамиз.

Бизда иқтидорли ва тезкор ўйинчилар бор, эҳтимол мусобақадаги энг тезкор ўйинчилардир. Аммо бу жуда жисмоний ўйин бўлади", деди мезбонлар устози. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!