Қатар бош мураббийи Ўзбекистондан учралган қақшатқич мағлубиятга қандай изоҳ берди?
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубогининг 2-турида Ўзбекистон Қатар устидан 6:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Николас Кордова қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Бугун рақибимиз жуда ҳам яхши ўйин намойиш этди. Улар қанотларни фаол ишга солиб, бизнинг кучсиз томонимизни топа олди.
Киритилган голлардан баъзилари ўзимизнинг хатоларимиз туфайли юзага келди. Энди мағлубиятни унутиб, кейинги ўйинлар учун тайёргарликни бошлашимиз керак. Боиси, плей-оффга чиқишни мақсад қилганмиз ва бунинг учун курашишда давом этамиз.
Бу каби қақшатқич мағлубиятлар фақатгина 1 футболчининг айби билан юзага келмайди. Мен айбни ўз зиммамга оламан. Мағлубият бўлиб туради. Олдимизда турган вазифа шогирдларимни руҳан ва жисмонан кейинги баҳсларга тайёрлашдан иборат".
Фикрлар