Қатар ЖЧ-2022 мезбонлигини қўлга киритиш учун ФИФАга қанча пора бергани маълум бўлди
Қатар давлати ЖЧ-2022 мезбонлигини қўлга киритиш учун нақд ФИФАга 780 миллион евро таклиф қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Sunday Times нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра ушбу ваъда қилинган маблағнинг тўланиш тартиби икки қисмга бўлинган: ташкилот ушбу пулларнинг ярмини сайловгача қўлга киритган, иккинчи ярмини эса орадан 3 йил ўтиб олиши белгиланган. Бироқ, ФИФА ҳозирча ушбу айбловларга изоҳ беришдан бош тортмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 ўйинлари Қатарда 21 ноябрдан 18 декабргача бўлиб ўтади. Бироқ, агар ФИФА иштирокчилар сонини 32тадан 46тага оширадиган бўлса, у ҳолда Қатар мундиалнинг ягона мезбони бўлмайди. Бу борадаги якуний қарор 25 март куни эълон қилиниши айтилган.
Фикрлар