Қатар ЖЧ-2022ни ўтказишда Россия кўмагига умид қилмоқда
Қатарнинг Россиядаги фавқулодда ва муҳтор элчиси Фаҳад Муҳаммад Ал-Аттия икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисида сўзлаб берди.
“Россиядаги жаҳон чемпионати тарихдаги энг зўри бўлди. Мен бу ерда катта делегация таркибида бўлганман. Бизнинг делегация аъзолари турнирни қандай ўтказиш борасида тажриба тўплашган. Биз Россия томони билан стадионлар масаласида ҳамкорлик қилдик. Айни дамда Қатардаги стадионлардан бири россиялик пудратчи комрания томонидан қуриляпти. Бизнинг ҳамкорлик шунингдек хавфсизлик соҳасида ҳам давом этмоқда. Жаҳон чемпионати яқинлашар экан бизнинг ҳамкорлигимиз янада кучаяди. Умид қиламизки, Россиянинг расмий тузилмалари ва компаниялари жаҳон чемпионатини ўтказишда бизга ёрдам беришади”, - дейди Ал-Аттия.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам Россиядаги мундиални тарихдаги энг яхшиси деб айтган эди.
Фикрлар