Қатар ЖЧ-2022нинг ягона мезбони бўлмаслиги мумкин

ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг сўзларига кўра агар 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони 32та эмас 48тага етказиладиган бўлса, у ҳолда Қатар мундиалнинг ягона мезбони бўлмаслиги мумкин.

“2022 йилги жаҳон чемпионатининг айрим учрашувларини Қатардан бошқа давлатда ўтказиш варианти ҳам мавжуд”, - дейди Инфантино.

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги мундиалда дастлаб 32та терма жамоа иштирок этиши белгилаб қўйилган эди. Аммо, ФИФА ҳозирда мундиал иштирокчилари сонини ошириш устида ишламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!