Қатар мураббийи: Ўзбекистон иштирокидаги ўйинни кўрамиз ва...
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида футбол бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтмоқда. Ушбу турнирга Ўзбекистон терма жамоаси мезбонлик қилмоқда. Бугун 1-турдан ўрин олган Эрон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Беллашувдан сўнг ҳар иккала терма жамоа мураббийи иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида Қатар терма жамоаси устози Николас Кордованинг фикрлари билан танишиб чиқинг.
- Бугунги учрашув жуда қизиқарли ва томошабоп бўлди. Биз гол киритгандик, лекин рақиб ҳисобни тенглаштирди ва ҳисоб 1:1 кўринишига келди. Кейинги учрашувга тикланиш жараёнини бошлаймиз.
- Жисмоний тарафлама курашларга бой учрашув бўлди. Осиёнинг кўплаб терма жамоалари шундай ўйин кўрсатади. Бироқ биз кўпроқ тактик футболга эътибор берамиз. Кейинги беллашувларга қадар жисмоний ҳолатимизни ҳам яхшилашга ҳаракат қиламиз.
- Ўзгаришлар жамоавий ўйинга таъсир ўтказдими? Бу ҳақда бирор нарса дея олмайман. Биз Ўзбекистон иштирокидаги учрашувни кўрамиз ва келгуси тўқнашувга таркиб тузамиз.
- Умуман олганда, дуранг ёмон натижа эмас. Эрон кучли рақиб ва уларга қарши қийин ўйин бўлишини кутгандик. Натижадан қониқиш ҳис қилдим.
- Эрон жисмоний жиҳатдан кучли ва яккакурашларда биздан устун. Шундай бўлса-да, биз жамоавий ўйин тарафдан яхшироқ бўлдик ва натижа шунга яраша бўлди.
Фикрлар